29.03.2024, Жума

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадальижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ−3182-сонли қарори ижроси тўғрисида

Ассалому алайкум, Ҳурматли телетомошабинлар!

Ҳурматли юртдошлар!

 

Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадальижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ−3182-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг (2017 йиль26 августдаги 216-сонли Президиум қарори) қарори билан, Нукус шаҳри ва 15 та туманлар 4 та сектор раҳбарларига бириктириб берилди.

Хусусан:

I сектор раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, яъни ўзимга - 5 та туман (Мўйноқ, Қўнғирот, Шўманой, Қонликўл ва Амударё туманлари) бириктириб берилди;

Шунингдек, мазур қарор билан ҳарбир секторга 30 га яқин вазирлик, идора ва ташкилотларининг вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

Бугунги кунда барча сектор раҳбарлари ва сектор аъзолари имзоланган ва ип ўтказиб муҳрланган уйма-уй юришни ҳисобга олиш дафтари ҳамда “Ҳудуд” ахборот тизими ўрнатилган планшет қурилмалари билан таъминланди.

Шу билан бирга, Сектор раҳбарларининг о`зига бириктирилган ҳар бир ҳудудларда кунлик иш натижаларини сарҳисоб қилиш ва муаммоларни ҳал этиш мақсадида Штаб ташкил этилди.

Ушбу штабларда доимий равишда иш фаолиятини ташкил этиш, фуқаролар ва корхоналарни қабул қилиш ҳамда сектор аъзоларининг ҳисоботларини тинглаш учун етарли шароитлар яратилди ва барча зарур жиҳозлар билан таъминланди (компьютер, принтер, факс, телефон).

Бугунги кунда ҳар бир сектор раҳбарлари томонидан ўзига бириктирилган ҳудудлардаги хонадонлар кириш графиги тасдиқланиб, барча сектор раҳбарлари ва сектор аъзолари томонидан тасдиқланган графиклар асосида уйма-уй юриш ва муаммоларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар!

Бугунги кунда ўзимга бириктирилган Амударё, Мўйноқ, Қўнғирот, Шўманой ва Қонликўл туманларида мавжуд 79 160 та хонадонларда 90 мингдан ортиқ оилалар истиқомат қилади (аҳоли сони 454,1 минг киши).

2017 йил давомида мен, туманлардаги 4 та сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда мавжуд хонадонларни тўлиқ (100%) ўрганиб чиқдик.

Ўрганиш натижаси бўйича ушбу хонадонларда 4 356 та муаммолар аниқланиб, уларнинг асосий қисми яъни 4 158 таси (95,5 %) жойида бартараф қилинди.

Қолган 197 та муаммоларни бартараф қилиш бўйича  туман (шаҳар) “Йўл хариталари”га киритилди.

Жорий йилнинг январ ойи ҳамда феврал ойининг ўтган 10 кун давомида ўзимга бириктирилган Амударё, Мўйноқ, Қўнғирот, Шўманой ва Қонликўл туманларида 20626 та хонадонларни ўрганиб чиқидик.

Ўрганиш давомида ушбу хонадонларда 1 120 та муаммолар аниқланиб, уларнинг асосий қисми яъни 1 083 таси (96,7 %) жойида бартараф қилинди.

Қолган 37 та муаммоларни бартараф қилиш бўйича туман (шаҳар) “Йўл хариталари”га киритилди.

Туман (шаҳар) миқёсида ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолар ҳар томонлама чуқур таҳлильқилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича  “йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан            тасдиқланди.

Мазкур “Йўл ҳаритаси”да умумий қиймати 365,8 млрд сўмлик  160 та банд иборат 745 та тадбирлар белгилаб олинди.

Маълумот учун: жумладан, I сектор бўйича 89,8 млрд сўмлик 211 та, II сектор бо`йича 77,8 млрд сўмлик 138 та, III сектор бўйича 58,7 млрд сўмлик

149 та ва IV сектор бўйича 139,5 млрд сўмлик 247 та тадбирлар.

Ушбу тадбирларнинг ижросини барча ҳудудлар бўйича Вазирлар Кенгашининг Раиси сифатида шахсан ўзим доимий назоратга олганман ва ижроси юзасидан ҳар ҳафтада тегишли вазирлик, идора ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда муҳокама қилиб, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўрмоқдамиз.

Ўтган йилнинг IV чорагида «йўл харитага» киритилган 278 та (37,3%) муаммолар бартараф етилди. Қолган 467 та тадбирлар 2018 йил “йўл харитаси”га киритилди.

Хусусан, ҳудудимизда енг ог`ир масалалардан бири аҳолини иш билан таъминлаш масласига алоҳида эътибор бериб, ўтган йилнинг IV чорагида «йўл харитага» киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида жами 5051 нафарфуқаролар, шундан ўзимга бириктирилган 5 та туманда 1532 нафар фуқаролар иш билан таъминланди.

Шунингдек, аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш, болалар майдончаларини қуриш, тоза ичимлик сув, газ ва електр таъминоти масалаларини кунлик назоратга олиб, бу борада ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, туманлар бўйича қисқа айтиб ўтадиган бўлсак:

1. Амударё тумани бўйича: Кўп хонадонли уй жойларнинг    13,2 минг кв.м том қисмлари ҳамда улардаги 33 та подъездларга таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари ушбу кўп хонадонли уй жойларнинг 2 тасида ички муҳандислик тармоқлари, 28 тасида еса фасад қисмини таъмирлаш ишлари бажарилди.

Тумандаги кўп қаватли уй-жойлар ҳудудларида 5 та болалар майдончалари янгидан қурилди ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ички йўллар, қишлоқлар ва овуллар кўчаларида қиймати 1 млрд 439,5 млн.сўмлик 9,0 км йўлллар капитал ва жорий таъмирланди.

Тумандаги 2 та маҳаллада 11,6 км електр узатиш тармоқлари ҳамда 2 дона трансформаторлар модернизация қилинди.

Ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 9,5 км сув тармоқлари янгидан тортилди.

2. Қонликўл тумани бўйича: Кўп хонадонли уй жойларнинг 4,1 минг кв.м том қисмлари ҳамда улардаги 15 та подъездларга таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари ушбу кўп хонадонли уй жойларнинг 1 тасида ички муҳандислик тармоқлари, 5 тасида еса фасад қисмини таъмирлаш ишлари бажарилди.

Ички йўллар, қишлоқлар ва овуллар кўчаларида қиймати 849,3 млн.сўмлик 5,4 км йўллар капитальва жорий таъмирланди.

Ичимлик сув таъминоти яхшилаш мақсадида 7,1 км сув тармоқлари янгидан тортилди.

3. Қўнғирот тумани бўйича: Кўп хонадонли уй жойларнинг  34,7 минг кв.м том қисмлари ҳамда улардаги 120 та подъездларга таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, ушбу ко`п хонадонли уй жойларнинг 13 тасида ички муҳандислик тармоқлари,

26 тасида еса фасад қисмини таъмирлаш ишлари бажарилди.

Тумандаги кўп қаватли уй-жойлар ҳудудларида 28 та болалар майдончалари янгидан қурилди ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ички йўллар, қишлоқлар ва овуллар кўчаларида қиймати 1 млрд 149,9 млн.сўмлик 7,8 км йўллар капитальва жорий таъмирланди.

Тумандаги 2 та маҳаллада 6,3 км електр узатиш тармоқлари ҳамда  2 дона трансформаторлар модернизация қилинди.

Ичимлик сув таъминоти яхшилаш мақсадида 7,0 км сув тармоқлари янгидан тортилди.

4. Мўйноқ тумани бўйича: Кўп хонадонли уй жойларнинг  6,8 минг кв.м том қисмлари ҳамда улардаги 62 та подъездларга таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, ушбу кўп хонадонли уй жойларнинг 6 тасида ички муҳандислик тармоқлари,19 тасида еса фасад қисмини таъмирлаш ишлари бажарилди.

Тумандаги кўп қаватли уй-жойлар ҳудудларида 9 та болалар майдончалари янгидан қурилди ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ички йўллар, қишлоқлар ва овуллар кўчаларида қиймати 985,7 млн.сўмлик 6,8 км йўллар капитальва жорий таъмирланди.

Ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 96,4 км сув қувурлари ҳамда 9,0 км сув тармоқлари янгидан тортилди.

5. Шўманой тумани бўйича: Кўп хонадонли уй жойларнинг  5,9 минг кв.м том қисмлари ҳамда улардаги 24 та подъездларга таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, ушбу кўп хонадонли уй жойларнинг 2 тасида ички муҳандислик тармоқлари, 3 тасида еса фасад қисмини таъмирлаш ишлари бажарилди.

Тумандаги кўп қаватли уй-жойлар ҳудудларида 3 та болалар майдончалари янгидан қурилди.

Ички йўллар, қишлоқлар ва овуллар кўчаларида қиймати 867,7 млн.со`млик 6,9 км йўллар капитальва жорий таъмирланди.

Тумандаги 2 та маҳаллада 1,3 км електр узатиш тармоқлари ва 1 дона трансформатор янгидан қурилган бўлса, 1,3 км електр узатиш тармоқлари ҳамда 1 дона трансформатор модернизация қилинди.

Ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 12,9 км сув тармоқлари янгидан тортилди.

Азиз дўстлар!

2018 йилда секторлар ишини янада жонлантириш, секторлар фаолиятини янада самарали ташкильетиш мақсадида январ ойида Вазирлар Кенгашида барча шаҳар ва туманлар 4 та сектор раҳбарлари, масъул ходимлари иштирокида 2 маротаба семинар ўтказилди.

Семинарда айрим ҳудудларда сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, назорат тизимини етарлича ташкил этишда ҳар бир сектор раҳбари ўзининг тушунчасидан келиб чиққан ҳолда иш юритимаслик мақсадида намунавий шакллар (жадваллар) асосида секторларнинг иш юритиш ягона тизими жорий етилди.

Ҳукуматимиз томонидан берилган планшет қурилмаларига о`рнатилган “Ҳудуд” ахборот тизимининг самарали ишлашини ҳамда тегишли маълумотларни тўлиқ киритиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Ҳудудларда уйма-уй юриш давомида ҳар бир хонадон бўйича белгиланган саволнома асосида ўрганиб чиқиш, аниқланган муаммоларни биринчи навбатда жойида бартараф етиш чораларини кўриш, жойида хальқилинмаган муаммоларни туман (шаҳар), республика “йўл хариталари”га киритиш тартиби белгилаб берилди.

Ҳозирда аҳолининг дард-у ташвишларини о`рганиш ҳамда уларнинг ечимини топиш бўйича тизимли ишлар давом етмоқда.

Ҳурматли юртдошлар!

Барчангизни хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз 2017 йилда Қорақалпог`истон Республикасига 2 маротаба ташриф буюриб, ташриф якуни билан қабульқилинган баён топшириқлари  билан аҳолини қийнаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Ҳудудларда олиб борилаётган аҳоли билан учрашувларимизда ушбу ижобий ўзгаришлардан аҳолининг мамнун еканлиги ва Муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб келмоқда.

Мисольтариқасида айтадиган бўлсак, Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йильянвар ойида ташрифи давомида қабул қилинган баён асосида Ҳудудимизда:

- лойиҳа қиймати 100 млрд.со`мга яқин ҳудуд учун муҳим бўлган

8 та саноат корхоналари ишга туширилиб, ушбу корхоналарда 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди;

- 511 та кўп қаватли уйларда 16 млрд.сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди;

- 22,8 млрд.сўм маблағлар евазига 12 та маданият ва дам олиш истироҳат боғлари барпо қилинди ҳамда замонавий аттракционлар билан жиҳозланди.

Инвестиция дастурига 1,5-2 баробар кўп Ижтимоий соҳа об`ектлари киритилди. Жумладан:

 - 40 та мактабда 41,6 млрд.сўмлик (3 та янги курилиш, 22 та реконструкция, 15 та капитал таъмирлаш);

- 20 та мактабгача таълим муассасаларида 19,4 млрд.сўмлик

(5 та реконструкция, 15 та капитал таъмирлаш);

- 9 та соғликни сақлаш объектларида 25,8 млрд.сўмлик (1 та янги қурилиш, 8 та реконструкция);

- 3 та болалар спорти об`ектларида 8,1 млрд.сўмлик қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

 Шунингдек, аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 315 та хонадонли 7 та кўп қаватли уйлар ҳамда қишлоқ жойларда 1145 та янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

Ушбу ишларимизни давом еттирган ҳолда, 2018 йил Инвестиция дастури асосида бир қатор ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Хусусан:

Биринчидан, 40 та мактабда 62,9 млрд.сўмлик қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари;

Шундан:

- 2 та янги қурилиш - Нукус шаҳри ва Тўрткўлда 1 тадан;

- 21 та реконструкция - Нукус шаҳрида 4 та, Амударёда 1 та, Берунийда

1 та, Қораузакта 1 та, Қанликўлда 1 та, Кегейлида 1 та, Қўнғиротда 1 та, Мўйноқта 1 та, Нукус туманида 1 та, Тахтакўпирда 2 та, Тўрткўлда 2 та, Тахиаташда 2 та, Шўманойда 1 та, Элликқаълада 1 та ва Хўжайлида 1 та);

- 17 та капитал таъмирлаш - Нукус шаҳрида 2 та, Амударёда 1 та, Берунийда 1 та, Қораузакта 1 та, Қанликўлда 1 та, Кегейлида 1 та, Қўнғиротда 1 та, Нукус туманида 1 та, Тахтако`пирда 1 та, Тўрткўлда 1 та, Тахиаташта 1 та, Шўманойда 1 та, Элликқаълада 2 та ва Чимбойда 2 та;

Иккинчидан, 50 та мактабгача таълим муассасаларида 89,4 млрд.сўмлик қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари;

- 6 та янги қурилиш - Нукус шаҳри, Мўйноқ, Тахтакўпир, Тўрткўл, Тахиатош ва Қонликўлда 1 тадан;

- 23 та реконструкция - Нукус шаҳрида 2 та, Амударёда 2 та, Берунийда

3 та, Кегейлида 1 та, Қўнғиротда 1 та, Қонликўлда 1 та, Мўйноқта 1 та, Нукус туманида 1 та, Чимбойда 2 та, Тўрткўлда 2 та, Тахиаташда 1 та, Шўманойда 1 та, Элликқаълада 3 та ва Хо`жайлида 2 та);

- 21 та капитал таъмирлаш - Нукус шаҳрида 1 та, Амударёда 1 та, Берунийда 2 та, Қораузакта 1 та, Қанликўлда 1 та, Кегейлида 1 та, Қўнғиротда 2 та, Нукус туманида 1 та, Мўйноқда 1 та, Тахтако`пирда 2 та, Тўрткўлда 1 та, Тахиаташта 1 та, Шўманойда 1 та, Элликқаълада 1 та, Хўжайлида 1 та ва Чимбойда 3 та;

 

Учинчидан, 26 та соғликни сақлаш объектларида 55,9 млрд. сўмлик қурилиш ва реконструкция ишлари;

Шундан:- 9 та янги қурилиш - Нукус шаҳри 2 та, Нукус тумани 1 та, Қонликўлда 3 та, Мўйноқда 1 та, Беруний 1 та, Элликқалъада 1 тадан;

- 17 та реконструкция - Нукус шаҳрида 4 та, Амударёда 1 та, Қораузакда

1 та, Кегейлида 1 та, Қўнғиротда 1 та, Мўйноқта 2 та, Нукус туманида 1 та, Тахтакўпирда 1 та, Чимбойда 1 та, Тўрткўлда 1 та, Тахиаташда 1 та, Шўманой 1 та ва Хўжайли 1 та);

 

Тўртинчидан, 2 та янги мусиқа мактабида 8,8 млрд.сўмлик қурилиш ишлари (Нукус шаҳри ва Хўжайли тумани);

Бешинчидан, 2 та олий таълим муассасаларида 19,5 млрд.сўмлик қурилиш ва реконструкция ишлари (Нукус педогогика институти, Нукус тиббиёт институти);

Олтинчидан, 5 та болалар спорти объектларида 16,7 млрд.сўмлик қурилиш ва реконструкция ишлари (янги қурилиш 3 та - Амударё, Қораузяк, Чимбой туманлари; реконструкция 1 та – Элликқаъла; капитал таъмирлаш 1 та - Нукус шаҳри);

Ҳурматли юртдошлар!

Ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни бартараф қилишда Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича алоҳида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун ташкильқилинган ЖАМҒАРМА алоҳида аҳамиятга ега.

Ушбу жамғарма ҳисобидан 2017 йилда Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалардан ташқари Қорақалпоғистон Республикасига 53,8 млрд сўмлик маблағ ажратилди. Мазкур маблағлар ҳисобидан аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш ишларига 11,5 млрд сўм (57 км), аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, 240 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш ва спорт майдончаларини қуриш ишларига 18,6 млрд сўм маблағлар йўналтирилди.

Маълумот учун 2017 йилда: Нукус шаҳрига – 18,7 млрд.сўм, Амударё туманига 0,77 млрд.сўм, Берунийга – 4,6 млрд.сўм, Қонликўлга – 0,2 млрд.сўм, Қораузакга – 0,2 млрд.сўм, Кегейлига – 2,6 млрд.со`м, Қўнғиротга – 2,1 млрд.сўм, Мўйноқга – 1,7 млрд.сўм, Нукус туманига – 0,4 млрд.сўм, Тахтакўпирга – 1,1 млрд.сўм, Тахиатошга – 3,0 млрд.сўм, Тўрткўлга – 2,9 млрд.сўм, Хўжайлига – 4,8 млрд.сўм, Чимбойга – 5,5 млрд.сўм, Шўманойга – 1,2 млрд.сўм, Элликқалъага – 2,3 млрд.сўм ажратилган.

2018 йилда еса мазкур жамғарма ҳисобидан Қорақалпоғистон учун 224 та объектга 150 млрд сўм маблаў ажратилмоқда.

Жумаладан, 77 та кўп қаватли уйларни таъминлаш, атрофини ободонлаштириш ва болалар майдончаларини қуриш учун

55,5 млрд.сўм (2017 йилга нисбатан 3 баробар кўп), аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш ишларига 29,6 млрд сўм (2017 йилга нисбатан 2,5 баробар кўп ) маблағ йўналтирилади.

Маълумот учун 2018 йил: Нукус шаҳрига – 31,7 млрд.сўм, Амударё туманига – 9,1 млрд.сўм, Берунийга – 12,1 млрд.сўм, Қонликўлга – 7,7 млрд.сўм, Қораузакга – 4,1 млрд.сўм, Кегейлига – 3,3 млрд.сўм, Қўнғиротга – 5,8 млрд.сўм, Мўйноқга –

5,2 млрд.сўм, Нукус туманига – 10,2 млрд.сўм, Тахтакўпирга – 2,9 млрд.сўм, Тахиатошга – 9,3 млрд.сўм, Тўрткўлга – 5,0 млрд.сўм, Хўжайлига – 4,4 млрд.сўм, Чимбойга – 5,4 млрд.сўм, Шўманойга – 5,0 млрд.сўм, Элликқалъага – 4,7 млрд.сўм ажратилган.

 

Азиз дўстлар!

Муҳтарам Президентимизнинг ўтган декабр ойининг 15-16 кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни билан ҳудудларини ижтимоий иқтисодий ривожалантириш, аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, ўтган йили ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида 1 трлн. сўмдан ошиқ лойиҳалар белгилаб олинган бўлса, жорий йилнинг дастурида эса 4 карра кўп инвестициялар жалб қилиниши, яъни 4 трлн. сўмдан ошиқ 367 та йирик лойиҳалар амалга оширилиши белгилаб олинди.

 

Биз бу топшириқларнинг ижросини сифатли ва ўз муддатларида таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгашининг қарори билан ҳар бир топшириқ бўйича масъуллар бириктирилиб, амалга оширилаётган ишлар ҳар ҳафтада 2 марта муҳокама қилинмоқда.

Булардан ташқари, Баён билан алоҳида Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф қилишга қаратилган жами 13 та меъёрий ҳужжатларни (қарорлар, фармон) ишлаб чиқиш белгиланган.

Шундан, 2 таси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган бўлиб, 7 таси бўйича тегишли идоралари томонидан лойиҳа ҳужжатлари келишилиб тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Қолган 4 таси бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар (қарорлар, фармон) лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу хужжатларнинг қабульқилиниши албатта ўз ижобий натижасини беради.

Ҳурматли юртдошлар!

Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган олдимиздаги вазифаларни тўлиқ ва сифатли ижросини таъминлашнинг қатъий зарур чораларини кўрамиз.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!