29.03.2024, Жума

Хотин-қизлар ўртасида маънавий–маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш юзасидан Комплекс раҳбарининг шахсий масъулияти тўғрисида

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳар хил миллат вакиллари тотувликда яшамоқда. Улар жамиятимизнинг ҳар хил соҳаларида ягона ғоя атрофида жамлашиб, Ватанимизнинг ривожланиши йўлида ўзларининг фидокорона улушларини қўшиб келмоқда.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 3 минг 250 нафардан зиёд хотин-қиз турли раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 12 нафар, шаҳар ва туман Кенгашларига 85 нафар хотин-қиз депутат етиб сайлангани аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилаётган улкан эътиборнинг амалий ифодасидир. Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида илм-фан тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилаётган 168 нафар олима аёллар, 12 мингдан ортиқ тадбиркор аёллар, 200 га яқин ҳунарманд аёллар, 261 нафар фермер аёллар, 397 нафар диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари мамлакатимиз равнақи йўлида ўзларининг ҳиссаларини қшшмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тегишли вазирлик ва идоралар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ишланган 2016 йиль“Бандлик” дастури бўйича  аёллар учун 20444 та янги иш о`ринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури тасдиқланди.

Тасдиқланган дастурга кўра 2016 йильдавомида хотин-қизлар учун 20528 янги иш ўринларини ташкил этилиб,  режа 100,4 фоизга бажарилган.

Белгиланган режа барча туман ва шаҳарларда тўлиқ бажарилишига еришилди.

Шу жумладан, мақсадли дастурларга мувофиқ 4563 иш о`ринлари ташкильетиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 4577 та иш о`ринлари ташкильетилиб, режа 100,3 фоизга бажарилган.

Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил бқилиш ҳисобидан 9406 иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 9406 та иш о`ринлари ташкильетилиб, режа 100,0 фоизга бажарилган.

Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 2205 иш ўринлари ташкильетиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 2239 та иш ўринлари ташкил этилиб, режа 101,5 фоизга бажарилган.

Уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобидан 951 иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 961 та иш о`ринлари ташкил этилиб, режа 101,1 фоизга бажарилган.

Дехқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан 3319 иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 3345 та иш ўринлари ташкил этилиб, режа 100,8 фоизга бажарилган.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 330 иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 334 та иш о`ринлари ташкил этилиб, режа 101,2 фоизга бажарилган.

Миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобидан 123 иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 125 та иш ўринлари ташкил этилиб, режа 101,6 фоизга бажарилган.

Меҳнат шартномаси асосида корхоналар билан кооперацияда 292 иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 292 та иш ўринлари ташкил этилиб, режа 100,0 фоизга бажарилган.

Ишсиз хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Хотин-қизлар қўмиталари томонидан маҳалла маслаҳатчилари билан биргаликда жойларда ишсиз аёллар рўйхатлари шакллантирилиб, ҳар ойда янгиланиб борилмоқда.

Фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида 2016 йил давомида Хотин-қизлар қўмиталари ҳамкорлигида 100 та бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкильқилинди. Ярмаркаларга корхона ва ташкилотлардан 10208 бўш иш о`ринлари таклиф етилди. Ушбу ярмаркаларга 3493 ишсиз аёллар жалб етилиб, шундан 1514 ишсиз аёлларга ишга жойлашиш учун йўллланма берилиб, 1979 нафар хотин-қизларга меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатлар берилди.

2016 йил давомида шаҳар, туманлардаги бандликка кўмаклашувчи марказларига жами 8523 нафар хотин-қизлар иш қидириб, мурожаат қилган бўлса 8297 нафари ишга жойлаштирилди, 136 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланган, 405 нафари ҳақ то`ланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 135 нафари қайта касбга тайёргарлигига юборилган.

2017 йил учун Қорақалпоғистон Республикасида жами 38668 нафар аҳолига, шу жумладан 15962 нафар хотин-қизларга янги иш о`ринлари яратилиши кўзда тутилган.

Тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 1961 нафар тадбиркор аёлга жами 67427,9 млн.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Бундан ташқари, Корақалпоғистон Республикаси “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими билан биргаликда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўз бизнесинги бошла”, “Оилавий тадбиркорликни ташкиллаштириш” мавзуларида тадбирлар ташкильетилди. Ўтказилган тадбирларда жами 3600 нафар хотин-қизлар иштирок етишди.

2015-2016 ўқув йилида 93 та касб-хунар коллежларини жами 11345 нафар битирувчи қизлардан, бугунги кунга келиб 10839 нафари қизлар яъни  95,5% ининг бандлиги таъминланган. Шундан, иш билан таъминланган 10432 нафар қизлардан  бириктирилган корхоналарга 7072 нафари ва бошқа корхоналарга 3360 нафари ишга жойлаштирилган, ишга жойлашган қизларнинг 4775 нафари ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашган ҳамда 407 нафар қизлар олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.

2016-2017 о`қув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини жами 24332 нафар ўқувчи битириб чиқиши кутилаётган бўлса, шундан 11828 нафари қизлар.

Бундан ташқари, 2016 йильдавомида тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ўз бизнесини бошлаш учун 2014-2016 йилларда касб-ҳунар коллежларини битирган қизларнинг 553 нафари учун 4,9 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган бўлиб, шундан 2015-2016 йилларда касб-ҳунар коллежларини битирган 142 нафар қизлар учун 1,3 млрд.сўм ажратилиб, бугунги кунда бу қизларимиз ҳам ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юборган.

Аҳоли, айниқса, ота-оналарнинг ва хотин-қизларнинг маънавий ва тиббий маданиятини оширишга қаратилган кенг кўламли тушунтириш, соғлом бола тарбиясида таълим-тарбия, маҳалла ва ижтимоий тузилмаларнинг катта ўрни ва таъсири борлигини инобатга олиб, халқимизнинг     “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” деган мақолига амальқилиб яшашни кундалик ҳаёт тарзига сингдириш мақсадида тарг`ибот ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга қиз болаларни тарбиялаш уларнинг  замонавий билим ва касб-ҳунарларини  егаллашига ёрдам бериш ва ерта никоҳнинг салбий оқибатлари бўйича йиғинларда тарғибот тадбирлари ҳақида 900 дан ортиқ тадбир ўтказилиб, унга 50 мингдан ортиқ аҳолининг иштироки таъминланди.

Мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда коллеж ва лицей ўқувчилари билан “Диний екстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид”, “Маърифий ислом ақидапарастликни қоралайди” мавзуларда 250 марта учрашув ва семинарлар ўтказилиб, унга 32400 нафар ўқувчи талабалар иштирок етди.

Ёшларнинг диний-маърифий билимларини ошириш, уларда диний ҳаёт тарзига бўлган мойилликнинг оддини олиш мақсадида жойларда 235 турли маданий-маърифий учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, 20847 нафар ўқувчи талабалар иштирок етди.

Мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида кенг тарғиб етиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш мақсадида тарихий жойларга 12 та ташриф уюштирилиб, унга 1082 нафар ёшлар қатнашди.

Президентимиз ташаббуси билан жорий етилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти ёш иқтидорли қизларни таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат йўналишларида еришган ютуқларини тақдирлаш учун таъсис етилган.  Бу мукофот совриндорлар орасидан хотин-қизлар кадрлар заҳирасини яратишда ҳам муҳим омил бўлаётганлигини эътироф етиш жоиз ва бу мукофот жаҳон тажрибасида кам учрайдиган ноёб ижтимоий ҳодиса еканлиги барчамизга маълум. 1999 йилдан буён таъсис етилиб келаётган Мазкур давлат мукофатига Қорақалпоғистон Республикасидан  17 нафар қизларимиз сазовар бўлган.

Чекка ва чегараолди туманларда ҳамда диний вазият нисбатан юқори бўлган ҳудудларда яшовчи диний екстремистик оқимларга алоқадор оила фарзандлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида естрада хонандаларининг концертлари, кино намойишлари ва ҳудудий театрларнинг сайёр томошалари каби 28 та маданий-ма`рифий тадбирлар ташкил этилиб, унга 80 мингдан ортиқ аҳоли жалб қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича отинойилар сони жами 28 нафарни ташкил этади, шундан Беруний туманида 7 нафар, Тўрткўл туманида 9 нафар ва Элликқалъа туманида 12 нафар халфалар рўйхатга олинган. Рўйхатга олинган отинойилар (халфалар) орасида аёллар ичида диний ҳаёт тарзини тарғиб қилиш ёки “ҳужралар” ташкильқилиш каби салбий ҳолатлар кузатилмади.

Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 10 та туман хотин-қизлар қўмиталари қошида жамоатчилик асосида Аёллар маслаҳат марказлари очилди. Ҳоким қарорларига асосан уларнинг раҳбарлари етиб хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассислари бекитилган ва улар белгиланган режа-жадвал асосида иш олиб борилишини мувофиқлаштиради. Шу масала бўйича 2016 йилга қадар фақат “Кеўил нури” маркази фаолият олиб борган еди. Марказлар томонидан диний, ҳуқуқий, тиббий, бандлик, тадбиркорлик масалаларида мурожаат етган аёлларга тегишли ёрдамлар ва маслаҳатчилар берилади.

Қорақалпоғистон Республикасида жами профилактик ҳисобда турган, диний екстремистик оқимга даҳлдор ёки унга мойиллиги бор 3 нафар аёллар сўнгги йилларда аниқланди. Уларнинг 2 нафарининг бандлиги таъминланган, 1 нафари ҳозирги вақтда бола тарбияси билан шуғулланмоқда. Уларнинг оиласи ва фарзандлари билан доимий иш олиб борилмоқда.

Узоқ муддатга чет елга кетган хотин-қизлар сони 2016 йил якуни бўйича 6691 нафарни ташкил этади. Уларни ўз яшаш жойларига қайтариш мақсадида Хотин-қизлар қўмиталари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маҳаллаларда узоқ муддатга чет елга кетган хотин-қизларнинг оилалари билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг фарзандларидан хабар олиниб, хотин-қизларни ўз яшаш жойига қайтариш бўйича доимий ишлар олиб борилмоқда.

Олиб борилаётган ишлар натижасида узоқ муддатдан қайтган хотин-қизлар сони 3683 нафарни ташкил этади. Жумладан, Хўжайли туманида 638 нафар, Тахтакўпир туманида 466 нафар, Қўнғирот туманида 447 нафар, Нукус шаҳрида 310 нафар, Қораўзак туманида 284 нафар, Чимбой туманида 256 нафар, Амударё туманида 242 нафар, Қонликўл туманида 227 нафар, Кегейли туманида 172 нафар, Беруний туманида 157 нафар, Мўйноқ туманида 132 нафар, Нукус туманида 112 нафар, Элликқалъа туманида 98 нафар, Шўманой туманида 88 нафар, Тўрткўл туманида 54 нафар хотин-қизлар уйларига қайтарилди. Қайтиб келган хотин-қизларнинг ҳаммаси тиббий кўрикдан ўтказилган.

Одам савдосидан жабрланган хотин-қизлар сони 1 нафарни (Амударё тумани) ташкильетади.

Хорижий мамлакатлардан депортация бўлиб қайтган 118 нафар хотин-қизлар рўйхатга олинган. Жумладан, Хўжайли туманида 17 нафар, Чимбой туманида 14 нафар, Қўнғирот туманида 12 нафар, Қонликўл туманида 11 нафар, Кегейли ва Тўрткўл туманида 9 нафардан, Нукус шаҳар ва Нукус туманида 7 нафардан, Амударё, Беруний, Қораўзак, Тахтакўпир туманларида 6 нафардан, Шўманой туманида 4 нафар, Мо`йноқ туманида 3 нафар, Элликқалъа туманида 1 нафар.

Ҳар томонлама камол топган ёш авлодни тарбиялаш масалаларида оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларни таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, ўқитиш сифати юзасидан маҳаллаларда жамоатчилик назорати ўрнатилди.

Шунингдек, 402 та фуқароларниниг ўзини ўзи бошқариш органларида фаолият юритаётган 397 та диний маърифат ва  ма`навий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари томонидан “Оила-маҳалла-та`лим муассасаси” ҳамкорлик механизми асосида оилаларни ўрганиш давомида 105769 та хонадонларга ташриф буюриб, улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Хусусан фарзанд тарбияси, айниқса фарзандларини ўқишга қизиқтириш бўйича тўгараклар машғулотларига кенг жалб етиш, ўқувчиларни таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, ўқитиш сифати юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва ота-оналари билан якка суҳбатлар, учрашув тадбирлари ўтказилди. Мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида маҳалла институти, хотин-қизлар, ёшлар ташкилотлари, фахрийлар ташкилотлари томонидан 2016 йильдавомида екстремизм, миссионерлик, “оммавий маданият” билан боғлиқ мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган 900 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, ўтказилган тадбирларга 25 мингдан ортиқ ўқувчи-талабалар ҳамда кенг жамоатчилик иштироки таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикасидаги 401 та маҳаллалари, 702 та умумтаълим мактаблари ва 103 та ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида “Ораста қизлар тўгараги” ташкил қилинган. Ушбу тўгаракларга 2016 йил бошидан янги мавзулар режаси яъни ягона режа тарқатилиб режа асосида ҳар ҳафтада машг`улотлар ўтказилмоқда. Жумладан, “12 йиллик мажбурий таълим – биз қизлар учун ўта зарур ва муҳим”, “Кийиниш маданияти ва диний либослар тушунчаси” (“Қуръон ва хадис илмида оила, соғлом авлод, қизлар тарбияси” мавзулари доирасида) каби мавзуларда доимий суҳбатлар ўтказилмоқда.