28.03.2024, Пайшанба

Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси

 Бекбаўлев Қуўандық Өскинбаевич

 Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси  директор в.в.б

 Mанзил:

 230100, Нукус шаҳри, А. Досназаров кўчаси 20 уй

 Teлефон:

 0(361) 222 33 57

 E-mail:

 krtvradio@mail.ru, krtvradio@exat.uz

Қабул кунлари:

 Чоршанба кунлари, 10:00-12:00

 

 Палымов Коныратбай Нурыевич

 Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси  директори ўринбосари

 Mанзил:

 230100, Нукус шаҳри, А. Досназаров кўчаси 20 уй

 Teлефон:

 0(361) 222 32 84

 E-mail:

 krtvradio@mail.ru, krtvradio@exat.uz

Қабул кунлари:

 Пайшанба кунлари  10:00-12:00

 

 Жақсымуратова Назира Беркинбаевна

 Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси  директори ўринбосари

 Mанзил:

 230100, Нукус шаҳри, А. Досназаров кўчаси 20 уй

 Teлефон:

 0(361) 226 52 92

 E-mail:

 krtvradio@mail.ru, krtvradio@exat.uz

Қабул кунлари:

 Жума кунлари  10:00-12:00

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси  Функционал  вазифалари:

 

«Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» директори:

         «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» Ўзбекистон МТРК томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.

         «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» директори муассасанинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажарилишига шахсан жавоб беради.

         Директор ўз фаолиятини «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» номидан якка раҳбарлик принципида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги ва мазкур Низом билан берилган ҳуқуқлар доирасида олиб боради.

- «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» ижодий фаолиятини бошқаради;

- «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» томонидан ишлаб чиқиладиган телерадиодастурларнинг юқори профессионал савиясини таъминлайди;

- истиқболли кўрсатув ва эшиттиришлар сеткасини Ўзбекистон МТРК тасдиқлаш учун тақдим этади.

-ўрнатилган тартибда «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» мол-мулки ва маблағларини тассаруф этади;

- тижорат тизимлари ва реклама буюртмачилари,бошқа юридик ва жисмоний шахсларга тегишли хизматлар кўрсатиш учун шартномалар (контрактлар) тузади;

- барча муассасалар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар билан муносабатларда «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» манфаатларини ҳимоя қилади;

- «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» номидан шартномалар ва битимлар тузади ва ушбу операцияларни бажариш учун ишончномалар беради;

-« Қорақалпоғистон Республикаси ТРК»  номидан ишончномасиз иш юритади;

      Ўрнатилган тартибда ходимларнинг лавозим мажбуриятларини ва ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлайди, «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» ишчиларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

- «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» фаолияти масалаларига оид ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига зид бўлмаган фармойишларни, буйруқларни, йурикномаларни ва бошқа ҳужжатларни чиқаради;

-мутахассисларнинг меҳнатига ҳақи тўлаш тартиби ва миқдорларини, мансабмаошларини ўрнатади, ишда алоҳида намуна кўрсатган ходимларни рағбатлантиради, ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини кўради;

- қонунчиликка мувофиқ «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» номидан ташкилотлар ва фуқароларга эътироз ва даъволар бериш ҳақида қарорлар қабул қилади;

- ўрнатилган тартибда «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» Бадиий кенгашини шакллантиради ва унга раҳбарлик қилади, шунингдек ўнинг низомини тасдиқлайди;

- фаолияти доирасида мазкур Низом ва Ўзбекистон МТРК томонидан белгиланган ваколатлар доирасида бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.

- Директор «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» фаолияти натижалари буйича жавобгардир ва бу ҳақда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон МТРК ҳисобот беради.

- «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» директорининг ўринбосарилари директорининг топшириғига кўра ўнинг алоҳида функцияларини бажаради, директорининг ўз мажбуриятларини бажариш имконияти бўлмаганида ёки йуқлигида ўнинг вазифасини бажарадилар.

 Қуйидаги масалаларни ҳал этиш Ўзбекистон МТРК мутлақ вазифасига киради:

Мазкур Низомни тасдиқлаш, ўнга ўрнатилган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» ташкилий тузилмасини белгилаш, Низом фонди миқдорини ўзгартириш;

- «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» директори ва ўнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва ўларни лавозимларидан озод қилиш;

- «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» фаолиятини, ўнинг таркибий бўлимлари фаолиятларини ҳисобга олган ҳолда, йиллик молиявий якунларини тасдиқлаш, шунингдек «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК»нинг барча кўринишдаги ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти буйича ҳисоботларини қабул қилиш;

- «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» мансабдор шахсларига нисбатан интизомий ва мулкий жавобгарликка тортиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;

-« Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» бириктирилган мол-мулкни мақсадли ишлатилиши ва сақланишини назорат қилиш;

- «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» ортиқча, фойдаланилмаётган ёки ноўрин фойдаланилаётган мол-мулкни олиб қуйиш ҳамда ўни ўзи хоҳлаган тарзда тасарруф этиш;

- «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» бошқарувида бўлган мол-мулкни ишлатиш натижасида олинган фойданинг бир қисмини олиш;

- «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» даромадларини тақсимлаш тартибини белгилаш;

- «Қорақалпоғистон Республикаси ТРК» қайта ташкил этиш ёки тугатиш ҳақида ўрнатилган тартибда қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш, тугатиш балансини тасдиқлаш.