29.03.2024, Жума

Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш ишларида кузатилаётган камчиликлар муҳокама этилди.

Жорий йилнинг 8 ноябрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мажилислар залида Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев раҳбарлигида шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари иштирокида видеоселектор мажлиси бўлиб ўтди.



Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-106-сонли Фармони асосида Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш ишларида кузатилаётган камчиликлар муҳокама этилди.



Шунингдек, йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.