19.08.2022, Жума

Элликқалъа туманида бир кунда 1 мактаб ва 2 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди


Элликқалъа туманида айни кунгача 30 та давлат, 10 та давлат-хусусий шерикчилик асосида, 90 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 9055 нафар бола тарбияланмоқда. Бугунги кунда туманда қамров 62.4 фоизга етди. Биргина жорий йилда шу кунгача 7 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилган бўлса, яна 4 та мактабгача таълим ташкилоти жорий йил якунига фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

 


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати