27.01.2022, Пайшанба

2021-2022 ўқув йилида Қорақалпоқ давлат университети магистратурасига ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига


Ўзбекистон Республикаси қабул бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 3 ноябрдаги 9-сон баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 1/10-2/20-249-сон хатига мувофиқ кириш синовларида мутахассислик фанларидан 40 балл ва ундан юқори балл тўплаб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ тўлов-контракт шартномалари 2021 йил 9 ноябрь куни соат 14:30 дан эътиборан университетнинг 2-ўқув биносида (1-қават 115-хона, магистратура бўлими) расмийлаштириб бошланишини маълум киламиз.

 

Мурожаат учун телефон: 61 223 58  64