29.03.2024, Жума

“Яшил макон” умум миллий лойиҳаси амалда

Бугун эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси соҳа корхоналари ҳодимлари “Яшил макон” умум миллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида дарахт экиш акциясини бошлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш
чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган
«Долзарб 40 кунлик» топшириқлар ижросини таъминлаш борасида соҳа корхоналари бошлиқлари ва барча ҳодимлари, шаҳар ва туманларда дарахтларни экиш учун ўз ҳиссаларини қўшишда ҳашар уюштирилиб, кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.


Жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб йил якунига қадар шаҳар ва туманлардаги корхона атрофларига мевали, манзарали дарахтлар ва кўчатлар экиш вазифаси қўйилган бўлиб ҳозирги кунда мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек тез ўсувчи ва бошқа кўчатлардан 490 дан ортиқ дарахтлар экилди.