27.01.2022, Пайшанба

Ёшларга берилган имконият натижаси

Бугун мамлакатимизда аҳоли манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг фаровон яшашларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада айнан ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Айниқса, ишсиз ёшларни иш ўринлари билан таъминлаш, уларни меҳнатга ўргатиш, ердан унумли фойдаланиб, даромад олишларига шароит яратиш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор. Яратилган бундай имкониятлардан ёшларнинг ўзи ҳам мамнун.

 

 Бугун бизлар ижодий жамоамиз билан Элликқалъа туманида “Навоий” овул фуқаролар йиғинидаги лойиҳа асосида 15 гектар ер майдонида ёшларимиз ўзларига ажратилган ер майдонларидан, меҳнатлари маҳсули сабзовот маҳсулотларини йиғиб олаётганлигининг гувоҳи бўлдик.

 


Биз улар билан сухбатимиз жараёнида - 10 сотих майдонга 600 грамм сабзи уруғига 100 минг сўм сарфланади. Умумий харажатлар 716 минг 800 сўмни ташкил этади. Ҳосил сабзида юқори агротехник тадбирлар билан етиштирилса 550-600 центнер бўлиши мумкин. Демак хисобласак  ҳосил нархи бир килограми энг паст нархда 1000 сўмдан сотилганда 6  млн сўм  даромад олса бўлади. Шунда 10 сотих майдондан 5 млн. 283 минг сўм соф фойда олиш мумкин – деди ёшлардан бири.

 

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати