29.03.2024, Жума

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 декабрдаги “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4921-сонли қарорида Почта алоқаси тизими бугунги кунда мамлакат ҳудудларида хат ва почта жўнатмалари билан бир қаторда товарларни етказиб бериш, банк, молия ва давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўз инфратузилмасига эга бўлган муҳим соҳа эканлиги кўрсатиб ўтилган.

         “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон филиалининг барча шаҳар ва туманлар почта алоқа боғламалари ҳамда почта алоқа бўлимларида жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга янги 33 турдаги электрон давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилди.

         Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш истагида бўлсангиз, Ўзингизга яқин жойлашган почта алоқа бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

“Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиали администрацияси.

Мурожаат учун телефонлар: (61) 222-96-61, (61) 222-89-04.