29.03.2024, Жума

Олий таълим муассасасига қўшимча давлат грант асосида онлайн шаклда https://aziz-ayol.uz сайтида ариза бериш тартиби

 

2021 йил 3 июнь кунги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 338-сонли қарорига асосан Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 8 июнь кунига қадар онлайн шаклда https://aziz-ayol.uz платформаси орқали аризалар қабул қилинади.

Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади.

u кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;

u тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

u турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

u ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

u икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

u ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

u Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.

Олий таълим муассасасига  қўшимча давлат грант асосида онлайн шаклда https://aziz-ayol.uz сайтида ариза бериш тартиби

 

https://aziz-ayol.uz  сайтига кирамиз

2. Ариза бериш тугмасин босиб кирамиз.

3. Паспорт рақами туғилган санасин киритамиз.

4. Худуд, туман, маҳалла ва уй манзилин киритамиз.

5. Қайси мезон эканлагин танлаймиз (бир ёки икки бўлиши мумкин).

6. Қўл телефон рақамин киритамиз.

7. Шахсий маълумотларни Shaxsiy maʼlumotlarim aziz-ayol.uz  тизимида сақланишига ва қайта ишланишига итрозим йўқ тугмасин ёқамиз.

8. Сақлаш тугмасини босамиз.

 

Эслатма: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 402-сон қарорига асосан 2020 йил берилган тавсияномалар ўз кучида қолади. (Тавсиянома бериш учун қайта ариза топширилиши шарт эмас)