28.03.2024, Пайшанба

ЎҚУВ ТАКТИК МАШҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Беруний тумани ҳокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғи А.Сапарбаев иштирокида 2021 йил 20 май куни Беруний тумани Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими ҳудудий ва қуйи тузилмалари бошқарув органларининг куч ва воситалари билан Республика миқёсидаги қўмондонлик-штаб ўқув машқининг “Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар” бошқармасининг “Шаббоз-5” банкетида махсус тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.


Беруний тумани “Шаббоз” ОФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Амударё” дарёсининг “Шаббоз-5” банкетида юзага келган қирғоқ эмирилишини мустахкамлаш учун Қирғоқ химояловчи дамбалари ва ўзан ростловчи иншоотлари бошқармаси, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман ФВДТ қуйи хизматлари билан ҳамкорликда жами 120 нафар киши ва 25 та юк автомашинаси, 8 та муҳандислик ҳамда 4 та махсус техника (Беруний, Турткул, Элликкаъла туманлари ИИБ 11 та, Туман ирригация бўлими томонидан 2 та, Беруний туман ЙФУК 4 та, дамба бошқармаси томонидан  8 та, туман тиббиёт бирлашмаси 1 та ҳамда бошқа ҳусусий корхона ва ташкилотлари ҳисобидан 11 та техникалар) воситалари жалб қилинди ва 100 м3 тош ҳамда 600 м3 тош тупроқ ишлари амалга оширилди.