29.03.2024, Жума

БЕРУНИЙ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИНИНГ “ОЧИҚ ОЛИМПИАДАСИ” БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги ривожланиш даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли  Фармони ва “Таълим-тарбия жараёнини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-4884-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Ўзбекистон Республкиаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” да белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, умумтаълим фанларидан “Очиқ олимпиада”лар ўтказиш белгиланган.

 

Худди шундай олимпиадалардан бири 30 апрель куни Беруний тумани халқ таълими бўлимига қарашли 59-умумий ўрта таълим мактабида, умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тили фанидан Беруний тумани ҳокимлиги  “Очиқ олимпиада”си бўлиб ўтди.

Олимпиадада Қорақалпоғистон Республикаси барча туманларидан 93 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этдилар. Олимпиадада ўқувчилар 3 та тур бўйича ўзаро беллашдилар.

 

1-тур бўйича ўқувчиларга 10 та савол тинглаб тушуниш кўникмасидан (listening),

10 та савол ўқиб тушуниш кўникмасидан (reading),

30 та савол лексик-грамматика (lexical-grammatical) кўникмалари бўйича офлайн тарзда компьютерда тест бажардилар.

 1-тур максимал 50 балл бўлиб, ўқувчиларнинг олган натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган 25 нафар ўқувчи 2-тур ёзиш кўникмаси босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

2-турда ўқувчилар маълум бир мавзуда хат ёздилар, 25 нафар ўқувчилардан 10 нафар энг яхши ёзилган хатлар максимал 25 балл билан баҳоландилар. 10 нафар энг юқори балл тўплаган ўқувчилар 3-тур гапириш кўникмаси (speaking) босқичида ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

 


Натижаларга кўра 10 нафар ўқувчилар орасидан умумий, энг юқори балл тўплаган 5 нафар ўқувчилар (Нукус шаҳридан келган) Беруний тумани ҳокимлиги ва Беруний тумани халқ таълими бўлимининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг димпломлари билан тақдирландилар. 

Инглиз тили фан олимпиадаси мобайнида туманлардан қатнашган, саралаш босқичларидан ўта олмаган иштирокчи ўқувчилар Беруний тумани халқ таълими бўлимининг фаол иштироки учун мақтов ёрлиғи билан тақдирландилар.

 

Беруний тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати