29.03.2024, Жума

Қорақалпоғистонда “Энг китобхон мактаб” лойиҳаси ғолибларига автомашиналар топширилди

Бугун, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271–сонли Қарори ҳамда белгилаб берилган 5 ташаббусдан тўртинчиси – ёшлар орасида китобхонликни тарғиб этиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган  “Энг китобхон мактаб” лойиҳасининг иккинчи босқичи якунига бағишлаб  тадбир бӯлиб ӯтди.

 

Ушбу лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва “Китоб маркази–Китоб дунёси” тармоқ марказлари томонидан  ўтказилди. Мазкур лойиҳада жами 721 та мактаб иштирок этди. Таълим муассасаларида таҳсил олаётган 350 минг нафардан зиёд ўқувчилар, шунингдек, уларнинг ота-оналари ва  ўқитувчилар учун китоб байрамлари ташкил этилиб, ана шу тадбирлар давомида улар сифатли ва мазмунли китоблар билан таъминланди.

 

Лойиҳа якунларига кўра, “ Энг китобхон мактаб” дея топилган Нукус шаҳар 37-сонли умумтаълим мактабига “Спарк” автомашинаси ва Тӯрткӯл туманидаги 68-сонли умумтаълим мактабига “Спарк” автомашинаси тақдим этилди.

“Энг китобхон туман” дея эътироф этилган Шуманай тумани халқ таълими бӯлимига “Нексия” автомашиналари калити топширилди.

 

Тадбирда “Иқтидорли ўқувчи”, “Энг фаол кутубхоначи”, “Фаол мактаб директори”, “Энг фаол ОАВ ходимлари” номинациялари ғолибларига ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Тадбир давомида санъаткорлар ва ёш хонандалар ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар ва ажойиб рақслар кечага ўзгача фусун, дилларга кўтаринкилик бағишлади.