28.03.2024, Пайшанба

“Қушчилик” МФЙ ҳудудида янги трансформатор ўрнатилди

  Бугунги кунда Тахиятош тумани  “Қушчилик” МФЙ ҳудудида 516 та оилада 1 минг 900 дан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.  

 Маҳалла  аҳли электр энергиясининг тез-тездан учиб қолишидан азият чекиб, электр энергиясини етказиб берувчи  ТП-3 трансформаторининг эскириб авария ҳолатига тушиб қолганлиги сабаб эски трансформатор ўрнига янгисин қуриб беришда  ҳудуднинг сектор раҳбарлари ва  депутатларга мурожаат қилди.  


 Мурожаат юзасидан  O’zLiDeP партиясидан сайланган Тахиятош туман кенгаши депутати  Б.Шапиев ва 3 сектор раҳбари, Тахиятош туман ички ишлар бўлими бўлим бошлиғи   Ж.Камаловлар муаммони ўрганиб чиқиб, эски трансформатор ўрнига янгисин қуриб беришда ташаббус кўрсатди.


Қолаберса қишнинг совуқ кунларида болаларнинг мактабга қатнайдиган йўллари ёроқсиз ҳолга келиб қолганлиги боис ҳудуддаги  Мичурин Атаниязов ва  Қушчилик кўчаларига шағал ётқизилди. 

          

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати