29.03.2024, Жума

Институт талабаси «МДҲнинг энг ёш олими-2020» халқаро танловида ғалаба қозонди

Нукус давлат педагогика инстиути туркий тиллар факултети 3-босқич талабаси Ихтиёрбек Норов Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида ўтказилган «МДҲнинг энг ёш олими-2020» халқаро танловида 14 мамлакат ичидан «Филология фанлари» йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли I ўринни эгаллади. (https://t.me/nmpi1934/9162)

 

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш ҳисобланади.

 

Танлов натижаларига кўра,  Ихтиёрбек Норов илмий ишлари, қўлга киритган ютуқлари ва танлов давомидаги саралаш жараёнлари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди ва «МДҲнинг энг ёш олими-2020» ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди.


Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати