29.03.2024, Жума

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг саноатни ривожлантириш, капиталь қурилиш, коммуникациялар ва коммуналь хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Аташов Ерназар Хожаназарович тайинланди.

Аташов Ерназар Хожаназарович шу кунга қадар Нукус шаҳри "ККРАСИ қурилиш" мас’улияти чекланган жамияти раисининг ўринбосари, Нукус шаҳри “Пана Гроуп” мас’улияти чекланган жамияти раиси, “Нукус констант инжиниринг” МЧЖ бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ягона буюртмачи хизмати "Инжиниринг компанияси" директори, “Нукус констант инжиниринг” МЧЖ бошлиғи каби мас’улиятли лавозимларда фаолият олиб борган.