29.03.2024, Жума

Қорақалпоғистонда лойиҳа қиймати 376,7 млн доллар бўлган Бўстон канали қурилмоқда

Хитой ва маҳаллий 14 та пудратчи компаниялар томонидан амалга оширилаётган, Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманларини кесиб ўтувчи Бўстон канали қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.


     Лойиха якунида Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманларининг жами 100 минг гектар суғориладиган ерларида сув ресурслари бошқариш яхшиланади. Каналларнинг фойдали иш коэффициентини  49% дан 60% га кўтарилади ва йилига 269 млн. куб. м. сув иқтисод қилинади.




2020 йилда кредит маблағларидан 51,9 млн. доллар ўзлаштириш ва жалб қилиш кўзда тутилган. Яна лойиха асосида, Элликқалъа туманида лазерли текислаш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиха бўйича 5340 гектар майдонда лазерли  ва чуқур юмшатиш ишларини бажариш режалаштирилган.  Хозирги кунда пудратчи томонидан керакли техникалар келтирилган. 13 та лазерли текислагич, 1 та чуқур юмшатиш ва 1 та скрепер ишлаб турибди. Графикда белгиланган топшириқларни бажариш имконияти бор.  

 Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.