29.03.2024, Жума

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига мувофиқ, шунингдек,  жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали товарлари олиб ўтиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 
22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
а) жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан Интернет ахборот тармоғини кенг жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини мунтазам ҳамда ҳар томонлама ёритиш тавсия этилганлиги;
в) вазирликлар ва идораларга ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги;
г) ушбу қарор 2018 йил 1 июлдан кучга кириши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси (Нағметов) ва Қорақалпоғистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Бекмуратов), Қорақалпоғистон ахборот агентлиги (Нурабуллаев)га босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан Интернет ахборот тармоғини кенг жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини мунтазам ҳамда ҳар томонлама ёритиш тавсия этилсин.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари А.А.Тажетдинов ва Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси бошлиғи Х.Н.Файзуллаев зиммасига юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси
                         Қ.Сариев