28.03.2024, Пайшанба

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кўчайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3787-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кўчайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3787-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПФ-5270-сон Фармони ва 2018 йил 20 июндаги  “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кўчайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3787-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги  “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг 
моддий-техника базасини янада кўчайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ-3787-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
а) тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва реабилитация чораларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, тиббий-ижтимоий муассасаларни қуриш ҳамда реконструкция қилишнинг замонавий услубларини жорий этиш орқали аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қабул қилиш бўйича уларнинг имкониятларини кенгайтириш;
тиббий-ижтимоий муассасалар ва ўқув-меҳнат устахоналарини замонавий диагностика қилиш, даволаш, спорт ускуналари ва техник воситалар билан жиҳозлаш;
маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг турларини кенгайтириш;
протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишини таъминлайдиган кучли илмий ҳамда методологик базани яратиш;
тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида илмий тадқиқотларни чуқурлаштириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришнинг халқаро стандартларини кенг жорий этиш; 
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланганлиги;
б)  Қуйидагилар:
2018-2022 йилларда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс чора-тадбирлар деб юритилади) 1-иловага мувофиқ;
2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларини қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришнинг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
в) 2021 йил 1 январга қадар муддатга:
корхоналар бўшаётган маблағларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмларни харид қилиш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш, бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишга, шунингдек, корхонанинг протезчи мутахассисларини ўқитиш (тайёрлаш, қайта тайёрлаш) ва малакасини оширишга мақсадли йўналтирган ҳолда, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг ишлаб чиқарилган ҳажми бўйича ягона солиқ тўлови ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари);
протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, инструментлар ва приборлар, компьютер ҳамда диагностика ускуналари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинганлиги;
г) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари турларини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш масалаларини ўрганиш, шунингдек, лойиҳаларнинг кейинчалик республикада, жумладан, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилишини таъминлаш;
Комплекс чора-тадбирларда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи етакчи хорижий корхоналарни, чет эл инвестицияларини, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат жамғармалари ва ташкилотларининг грантлари, кредитлари ҳамда мақсадли маблағларини жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Инновацион ривожланиш вазирлигига мазкур банд билан юклатилган вазифаларни бажаришда тўлиқ кўмаклашиш топширилганлиги;
д) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмларни харид қилиш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш, бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш, шунингдек, протезчи мутахассисларни ўқитиш (тайёрлаш, қайта тайёрлаш) ва уларнинг малакасини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича кредит бериш тавсия этилганлиги;
е) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Комплекс 
чора-тадбирларнинг ўз вақтида ижро этилиши устидан танқидий таҳлил ва таъсирчан назорат олиб борилишини таъминлаши, бунда қуйидаги устувор вазифаларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратиш топширилганлиги:
ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш;
тиббий-ижтимоий муассасаларнинг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қабул қилиш бўйича имкониятларини кенгайтириш;
ишлаб чиқарилаётган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг сифатини яхшилаш ва уларнинг турларини кенгайтириш;
ж) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тегишли даврлар учун лойиҳалар портфелларини ишлаб чиқишда уларда шакллантириладиган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларига кейинчалик лойиҳаларни киритиш учун бюджет маблағлари ҳисобига ажратиладиган марказлаштирилган инвестициялар лимитлари доирасида амалга ошириладиган, мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ тиббий-ижтимоий муассасаларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини назарда тутиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда протезчи мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ҳамда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотли протезчи мутахассисларни тайёрлаш бўйича таклиф киритиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотнинг ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминлаш топширилганлиги;
з) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда 
тиббий-ижтимоий муассасаларнинг биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш тадбирларини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби танқидий қайта кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда мазкур соҳада ортиқча тартиб-таомилларни чиқариб ташлаш, ишларнинг шаффофлигини таъминлаш ва сифатини янада ошириш бўйича аниқ таклифларни киритиш топширилганлиги;
и) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
ПҚ–2705-сон қарорида:
2-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлаш;
6 ва 7-бандлари, шунингдек, 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қуйидагилар:
2018-2022 йилларда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;
2018-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларини қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришнинг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман (шаҳар) ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2018-2022 йилларда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича ҳудудий комплекс чора-тадбирларни уларнинг ижро муддатлари, масъул ижрочилари, шунингдек, молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
олий таълим муассасалари билан биргаликда протезчи мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ўргансин ҳамда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотли протезчи мутахассисларни тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳамда Вазирлар Кенгашига таклиф киритсин.
  туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотнинг ҳар чоракда Қорақалпоғистон  Республикаси Вазирлар Кенгашига тақдим этилишини таъминласин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 
3 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 
28 декабрдаги “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2705-сонли қарори ҳақида”ги 1-сонли қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Жуманов зиммасига юклансин.


Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгашининг Раиси                                     Қ.Сариев