29.03.2024, Жума

Медиация тўғрисида


Медиация тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йиль 12 июнда 
қабуль қилинган
Сенат томонидан 2018 йиль 28 июнда
маъқулланган


1-боб. Умумий қоидалар 

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади 

Ушбу Қонуннинг мақсади медиация соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 

2-модда. Медиация тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 

Медиация тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. 

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг медиация тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 

3-модда. Ушбу Қонуннинг амаль қилиш соҳаси 

Ушбу Қонуннинг амаль қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ етилади. 

Ушбу Қонуннинг амаль қилиши медиацияда иштирок етмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахль қиладиган ёки дахль қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ етилмайди. 

4-модда. Асосий тушунчалар 

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: 

медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбуль қарорга еришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳаль қилиш усули; 

медиатор – медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб етиладиган шахс; 

медиатив келишув – медиацияни қўллаш натижасида медиация тарафлари томонидан еришилган келишув; 

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув – тарафларнинг тузилган пайтдан е’тиборан медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган келишуви; 

медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув – низо келиб чиққунига қадар ёки у келиб чиққанидан сўнг тарафларнинг низони медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳаль етиш зарурлиги тўғрисида тузилган келишуви. 

5-модда. Медиациянинг асосий принциплари 

Медиация махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга оширилади. 

6-модда. Махфийлик принципи 

Медиация иштирокчилари медиация жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни уларни тақдим етган медиация тарафининг, унинг ҳуқуқий ворисининг ёки вакилининг ёзма розилигисиз ошкор қилишга ҳақли емас. 

Медиация иштирокчилари ўзларига медиация жараёнида маълум бўлиб қолган ҳолатлар ҳақида гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин емас, шунингдек улардан медиацияга тааллуқли ахборотни талаб қилиб олиш мумкин емас, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. 

7-модда. Ихтиёрийлик принципи 

Медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда қўлланилади. 
Медиация тарафлари медиацияни қўллашдан унинг исталган босқичида воз кечишга ҳақли. 

Тарафлар ўзаро мақбуль келишувни муҳокама қилиш учун масалаларни танлашда еркиндир. 

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш вақтида ярашишга мажбурлаш тақиқланади. 

8-модда. Тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги принципи 

Медиация тартиб-таомили медиатив келишув шартларига бир томонлама таъсир кўрсатишни истисно етган ҳолда амалга оширилиши керак. 

Медиация тартиб-таомили низо хусусида тарафларнинг ҳамкорлиги асосида ўзаро мақбуль қарорга еришиш мақсадида амалга оширилади. 

Медиация тарафлари медиаторни, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартибини, медиация тартиб-таомилидаги ўз нуқтаи назарини, бу нуқтаи назарни ҳимоя қилиш усуллари ва воситаларини танлашда, ахборот олишда, медиатив келишув шартларининг ўзаро мақбуллигини баҳолашда тенг ҳуқуқлардан фойдаланади ҳамда уларнинг зиммасида тенг мажбуриятлар бўлади.

9-модда. Медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принципи 

Медиация тартиб-таомилини амалга оширишда медиатор мустақилдир. Медиация тартиб-таомилини амалга оширишда медиаторнинг фаолиятига бирор-бир тарзда аралашишга йўль қўйилмайди. 

Медиатор холис бўлиши, медиация тартиб-таомилини тарафларнинг манфаатларини кўзлаб амалга ошириши ва медиацияда уларнинг тенг иштирокини таъминлаши, тарафларга ўз мажбуриятларини бажариши ҳамда ўзларига берилган ҳуқуқларни амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиши керак. Медиаторнинг мустақиллиги ва холислигига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, у медиация тартиб-таомилини амалга оширишдан воз кечиши керак. 

2-боб. Медиация иштирокчилари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 

10-модда. Медиация иштирокчилари 

Тарафлар ва медиатор медиация иштирокчиларидир. Жисмоний шахслар ҳам, юридик шахслар ҳам медиация тарафлари бўлиши мумкин. 
Медиация икки ва ундан ортиқ тарафлар ўртасида бўлиши, шунингдек бир ёки бир нечта медиатор томонидан амалга оширилиши мумкин. 
Тарафлар медиацияда шахсан ёки ўз вакили орқали қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок етади. 

11-модда. Медиация тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 

Медиация тарафлари: 

медиаторни ихтиёрий равишда танлашга; 

медиатордан воз кечишга; 

медиациянинг исталган босқичида унда иштирок етишдан воз кечишга; 
медиация тартиб-таомилини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсан ёки ўз вакиллари орқали иштирок етишга ҳақли. 

Медиация тарафлари ўз ўрталарида тузилган медиатив келишувни ушбу келишувда назарда тутилган тартибда ва муддатларда бажариши шарт. 

Медиация тарафлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам ега бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. 

12-модда. Медиаторга доир талаблар 

Медиаторнинг фаолияти профессиональ ёки нопрофессиональ асосда амалга оширилиши мумкин. 

Профессиональ асосдаги медиатор фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек Профессиональ медиаторлар реестрига киритилган шахс амалга ошириши мумкин. 

Нопрофессиональ асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин. 

Нопрофессиональ асосдаги медиатор фаолиятини амалга оширувчи шахс ҳам Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтиши мумкин. 

Қуйидагилар медиатор бўлиши мумкин емас: 

давлат вазифаларини бажариш учун ваколат берилган ёки унга тенглаштирилган шахс; 

муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқациз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳаль қилув қарори мавжуд бўлган шахс; 

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс; 

ўзига нисбатан жиноий таъқиб амалга оширилаётган шахс. 

Медиаторнинг фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди. 


13-модда. Медиаторнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги 

Медиатор: 

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида бир вақтнинг ўзида ҳам тарафларнинг барчаси билан, ҳам тарафларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказишга, уларга низони ҳаль етишга доир оғзаки ва ёзма тавсиялар беришга; 

медиация тартиб-таомилини амалга ошириши муносабати билан сарфлаган харажатларининг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли. 

Медиатор: 

медиация бошлангунига қадар медиация тарафларига медиациянинг мақсадини, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши; 

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида фақат медиация тарафларининг розилиги билан ҳаракат қилиши; 

низо юзасидан ўзаро мақбуль келишувга еришишга тарафларни ишонтиришнинг қонуний воситалари ва усулларидан фойдаланиши; 

ўзининг мустақиллиги ва холислигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд бўлса ёки юзага келса, бу ҳақда тарафларга маълум қилиши шарт. 

Медиатор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ега бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. 

Медиатор тарафлар олдида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижасида етказилган зарар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 


14-модда. Профессиональ медиаторлар реестри 

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Профессиональ медиаторлар реестри юритилади, ушбу реестр уларнинг расмий веб-сайтларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади. 

Шахснинг медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтиши уни Профессиональ медиаторлар реестрига киритиш учун асос бўлади. 

Профессиональ медиаторлар реестрида қуйидагилар бўлиши керак: 

медиаторнинг фамилияси ва исми; 

медиаторнинг жойлашган ери ва алоқа боғлашга доир маълумотлари; 

медиатор ихтисослашган медиация соҳаси; 

медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тиль ҳақидаги маълумотлар. 

3-боб. Медиацияни қўллаш ва медиация тартиб-таомилини амалга ошириш 

15-модда. Медиацияни қўллаш шартлари 

Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. 

Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабуль қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар қўлланилиши мумкин. 

Медиация низони ҳакамлик судида кўриш жараёнида ҳам ҳакамлик судининг қарори қабуль қилингунига қадар қўлланилиши мумкин. 

Медиацияда иштирок етганлик факти айбни тан олиш далили бўлиб хизмат қилиши мумкин емас. 

16-модда. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув 

Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади. 

Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳаль етилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим. 

Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг иштирок етиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин. 

17-модда. Давлат органининг иш бўйича медиация тартиб- таомилини амалга ошириш чоғидаги ҳаракатлари 

Қонунда назарда тутилган ҳолларда, ваколатли давлат органи ишнинг муҳокамасини қолдириб, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун муддат тайинлаши мумкин. 

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади. 

Судда иш қўзғатилганидан кейин медиация тартиб-таомилини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари процессуаль қонун ҳужжатларида белгиланади. 

Суд муҳокамаси жараёнида, низони ваколатли давлат органида кўриш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан еришилган медиатив келишув тегишли иш қайси суд ёки ваколатли давлат органининг иш юритувида турган бўлса, дарҳоль ўша судга ёки ваколатли давлат органига юборилади. 

Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳаль қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим. 

18-модда. Давлат органи иштирокидаги низода медиацияни қўллаш 

Давлат органи иштирокида низо келиб чиққан тақдирда, давлат органи медиацияни қўллаш бўйича чоралар кўриши керак. 

19-модда. Медиация тартиб-таомилининг бошланиши 

Медиация тартиб-таомили медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида тарафлар томонидан келишув тузилган кундан е’тиборан бошланади. 

20-модда. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув 

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилади. 

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда: 
тарафлар ҳақидаги; 

низо предмети тўғрисидаги; 

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, медиатор, тарафлар томонидан келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги; 

медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана тўғрисидаги; 

медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган муддат ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак. 

21-модда. Даъво муддатининг ўтишини тўхтатиб туриш 

Медиация тартиб-таомили амалга оширилаётганда даъво муддатининг ўтиши тўхтатиб турилади. 

22-модда. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби 

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун тарафлар ўзаро келишувга кўра бир ёки бир неча медиаторни танлайди. 

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, қоида тариқасида, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда белгиланади. 

Медиация тартиб-таомили амалга оширилаётганда медиатор ўзининг ҳаракатлари билан бирор-бир тарафни устун ҳолатга қўйишга, худди шунингдек тарафлардан бирининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклашга ҳақли емас. 

23-модда. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддати 

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддати медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда белгиланади. Бунда медиатор ва тарафлар медиация тартиб-таомили ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда тугалланиши учун барча мумкин бўлган чораларни кўриши керак. Зарур бўлган тақдирда, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддати тарафларнинг ўзаро розилиги билан ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин. 

24-модда. Медиациянинг тугатилиши 

Медиация қуйидаги ҳолатлар муносабати билан тугатилади: 

тарафлар томонидан медиатив келишув тузилганлиги; 

низо хусусида ўзаро мақбуль бўлган қарорга еришиш имконияти йўқлиги; 

мавжуд ихтилофлар бўйича келишувга еришмай туриб медиацияни тугатиш тўғрисида тарафларнинг келишуви тузилганлиги (медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида ёзма келишув мавжуд бўлган тақдирда); 

бирор-бир тарафнинг медиацияни давом еттиришдан воз кечишни маълум қилганлиги; 

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари ўтганлиги. 

25-модда. Медиацияни қўллаш чоғидаги чекловлар 

Медиацияни қўллаш чоғида медиатор: 

айни бир низо бўйича бирор-бир тарафнинг вакили бўлишга, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва унинг иштирок етишига ҳар иккала тарафнинг ўзаро розилиги бўлган ҳоллар мустасно;

бирор-бир тарафга юридик, маслаҳат ёрдами ёки бошқа ёрдам кўрсатишга; 

агар у медиацияни амалга ошириш натижасидан шахсан (бевосита ёки билвосита) манфаатдор бўлса, шу жумладан тарафлардан бири бўлган шахс билан қариндошлик муносабатларида бўлса, медиатор фаолиятини амалга оширишга, бундан унинг иштирок етишига ҳар иккала тарафнинг ўзаро розилиги бўлган ҳоллар мустасно; 

тарафларнинг розилигисиз низонинг моҳияти бўйича ошкора баёнотлар беришга ҳақли емас. 

26-модда. Медиацияга тааллуқли ахборотнинг махфийлиги 

Тарафлар, медиатор, шунингдек медиация тартиб-таомилини амалга оширишда ҳозир бўлган бошқа шахслар муҳокаманинг медиация предмети бўлган низо билан боғлиқ бўлган-бўлмаганлигидан қат’и назар, агар тарафлар бошқача қоида ҳақида келишиб олмаган бўлса, муҳокама жараёнида: 

тарафлардан бирининг медиацияни қўллаш тўғрисидаги таклифи ҳақидаги, худди шунингдек тарафлардан бири уни амалга оширишда иштирок етишга тайёр еканлиги тўғрисидаги; 

низони ҳаль етиш еҳтимоли хусусида тарафлардан бири билдирган фикрлар ёки таклифлар ҳақидаги; 

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш жараёнида тарафлардан бири томонидан билдирилган е’тирофлар тўғрисидаги; 

тарафлардан бири медиаторнинг ёки иккинчи тарафнинг низони ҳаль етиш ҳақидаги таклифини қабуль қилишга тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ҳавола қилишга ҳақли емас. 

27-модда. Медиацияга тааллуқли ахборотни медиатор томонидан ошкор қилиш шарти 

Агар медиатор тарафларнинг биридан медиацияга тааллуқли ахборотни олган бўлса, у бу ахборотни фақат уни тақдим етган тарафнинг розилиги билан бошқа тарафга ошкор қилиши мумкин. 

28-модда. Медиаторнинг фаолиятига ҳақ тўлаш 

Профессиональ асосдаги медиаторнинг фаолияти ҳақ евазига ёки текин амалга оширилиши мумкин. 

Нопрофессиональ асосдаги медиаторнинг фаолияти текин амалга оширилади. 

Нопрофессиональ медиаторга унинг медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қилган харажатларининг, шу жумладан низони кўриб чиқиш жойига бориб келиш учун йўль ҳақи, яшаш ва овқатланиш харажатларининг ўрни қопланиши мумкин. 

Ҳақ тўлаш ва харажатларнинг ўрнини қоплаш тарафлар томонидан, агар улар бошқача қоида ҳақида келишиб олмаган бўлса, тенг улушларда амалга оширилади. 

Медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишни рад етган тақдирда, у медиация тарафлари томонидан ўзига тўланган пуль маблағларини қайтариб бериши шарт. 

29-модда. Медиатив келишув 

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо хусусида ўзаро мақбуль қарорга еришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. 

Давлат органи ёки бошқа орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим етилган бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз медиатив келишув тузишга ҳақли. 

Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга ега бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. 

Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат етишга ҳақли. 

Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин. 

4-боб. Якунловчи қоидалар 

30-модда. Низоларни ҳаль етиш 

Медиация соҳасида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳаль етилади. 

31-модда. Медиация тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик 

Медиация тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 

32-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин. 

33-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; 

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. 

34-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши 

Ушбу Қонун 2019 йиль 1 январдан е’тиборан кучга киради. 



Ўзбекистон Республикасининг 
Президенти                                  Ш. Мирзиёев 

Тошкент шаҳри, 
2018 йиль 3 июль 
№ ЎРҚ – 482