29.03.2024, Пятница

Ko’tere sawdalardi’ a’melge asi’ri’w xi’zmetin licenziyalaw ta’rtibi tuwri’si’nda mag’li’watlar beriw, licenziya ali’w ushi’n arzalardi’ qabi’l yetiwdi sho’lkemlestiriw

  • Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим етиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабуль қилиш


    "Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим етиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабуль қилиш"  хизмати-регламенти (247 Кб)

    Улгуржи савдо фаолияти Лицензиялаш, Лицензияга да'вогар юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтиш жойларда, шаҳар (туманлар) хокимиятлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йиль 5 ноябрдаги № 242-сонли «Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида» қарори асосида амалга оширилади.

    Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

    • - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб - рақами, фаолиятнинг Лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда Лицензия бериш тўғрисида ариза;
    • - юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариаль тасдиқланган нусхаси;
    • - енг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг, шу жумладан енг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пуль маблағлари киритилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси;
    • - Лицензия бериш тўғрисидаги ариза Лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

    Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва бошқа ма'лумотларнинг тақдим етилишини талаб қилишга йўль қўйилмайди.