29.03.2024, Juma

Тахиятошлик тадбиркор Корея давлатида тажриба алмашмоқда

Тахиятошлик тадбиркор Корея давлатида тажриба алмашмоқда

Республикамизда сўнгги йилларда тадбиркорликка жуда катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса тадбиркорликнинг тиббиёт соҳаси бўлган стоматология соҳаси бугунги кунда жадал суръатларда ривожланиб келмоқда. 

Тишлар доимий назорат ва таъмирга муҳтож бўлади.  Тиббиётнинг бир бўлаги бўлмиш стоматология ҳам чуқур ва узоқ тарихга эга. Бу соҳанинг тарихини билмай туриб, яхши мутахассис бўлиб етишиш қийин албатта. Сўнгги ва замонавий технологиялар ҳамда тажрибалардан хабардор бўлиб бориш ҳам стоматолог учун жуда муҳим. Йуқса, у замондан орқада қолади.



Тахиятошлик тадбиркор O’zLiDeP фаоли Сабит Таджибаев ҳам 16 йилдан буён стомотология соҳаси бўйича фаолият юритиб келаётган бўлса, айнан инфлантология соҳаси билан фаолият юритаётганига 15 йилдан ошди. 

Доимо изланишда юрадиган тахиятошлик шифокор яқиндагина инфлантация соҳаси бўйича малакасини янада ошириш тажриба алмашиш мақсадида Корея давлатининг таклифига асосан Корея давлатининг “DENTIUM IMPLANT” корхонасида кўплаган чет давлатлардан келган имплантологлар билан тажриба алмашмоқда.  

Корея давлатида инфлантология соҳаси анча ривожланган бўлиб, мазкур корхона ҳам 25 йилдан буён юқори сифатли инфлантантларни ишлаб чиқаришади. Ўзбекистон Республикаси эса 15 йилдан буён шу корхона маҳсулотларини фойдаланишади. Тахиятошлик тадбиркор ҳам ўз фаолияти давомида шу корхона маҳсулотлари юқори сифатга эга бўлгани учун қўлланиб келмоқда.

Тахиятотшлик тадбиркор фақатгина ўз соҳаси бўйича тажриба алмашишдан ташқари Корея давлатида ишлаб чиқарилган охирги компьютер томограф три D диагностика аппаратини Қорақалпоғистон Республикасига олиб келишни мақсад қилган.

Халқимиз овора бўлиб даромадини вақтини йўқотиб юрмасдан ўзимизда ишини осонлаштириш диагностика соҳаси бўйича халқимизга сифатли  тиббий хизмат кўрсатишни ният қилган.

Маълумот ўрнида тахиятошлик тадбиркор Сабит Таджибаев ўзининг турмуш ўртоғи билан биргаликда Тахиатош туманидаги “Асилжан DENTA” масъулияти чекланган жамиятида стомотология соҳаси бўйича аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Тахиятошлик тадбиркорнинг келгуси режа ва мақсади ҳали бисёр.    

 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати