29.03.2024, Жума

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Қувайтнинг «Аль Амакин аль-Аламий» корпорацияси ўртасида умумий киймати 20 миллион АҚШ долларилик инвестициявий ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланди


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Қувайтнинг «Аль Амакин аль-Аламий» корпорацияси раҳбари Насер ал Ажмини қабул қилиш маросими бўлди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов меҳмонни республикамизга ташрифи билан қутлаб, ўлкамизнинг жўғрофий жойлашуви, аҳолиси, маъмурий бошқарув тузилмаси, табиий бойликлари, шунингдек Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништирди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб ривожланган давлатлар, жумладан Қувайт билан хәр томонлама алоқалар яхши йўлга қўйилмоқда.

Ўз навбатида «Ал Амакин ал-Аламий» корпорацияси раҳбари Насер ал Ажми самимий қабул учун республикамиз раҳбарига миннатдорлик изҳор қилди. Келгусида турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Тадбир сўнгида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов ва Қувайтнинг «Аль Амакин аль-Аламий» корпорацияси раҳбари Насер ал Ажми томонидаи умумий киймати 20 миллион АҚШ долларилик инвестициявий ҳамкорлик бўйича Меморандумга имзо чекилди.